Ямал ўйинда бўлган пайтда уйига ўғирликка уриниш содир этилди

Zamin.uz

Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Ламин Ямалнинг Барселона шаҳри яқинидаги Эсплугес-де-Льобрегатда жойлашган қимматбаҳо уйида ўғирликка уриниш содир этилди.

Бу ҳақда El Espanol нашри хабар берди. Маълум қилинишича, ҳодиса 14 июль куни кечқурун, Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққан вақтда юз берган.

Ўша пайтда Ламин Ямал АҚШда бўлиб, учрашувни тўлиқ 90 дақиқа ўтказди. Шунингдек, унинг ишлаб берган пенальтисини Микель Оярсабаль голга айлантирди.

Нашр маълумотларига кўра, ниқоб таққан икки нафар номаълум шахс ҳовли деворидан ошиб, уй ҳудудига киришга уринган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish