Zamin.uz
FIFA 2026 жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Учрашув Атланта шаҳридаги стадионда бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб 55-дақиқада очилди.
Англия футболчиси Энтони Гордон рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Аргентина эса ўйин охирида натижани ўзгартиришга эришди.
85-дақиқада Энсо Фернандес ҳисобни тенглаштирди, 90+2-дақиқада Лаутаро Мартинес ғалаба голини урди. Статистикада Аргентина сезиларли устунлик қилди.
Жанубий америкаликлар 14 та зарба йўллади, шулардан 6 таси дарвозага аниқ борди. Англия 6 та зарба берди, 3 таси аниқ чиқди. Тўп назоратида ҳам Аргентина олдинда бўлди, 64 фоиз.
To‘liq maqolani o‘qing