Zamin.uz
Парижнинг PSJ клуби ўзининг ёш ва умидли ҳужумчиси Ибраима Мбае борасида якуний қарорга келди.
18 ёшли вингер асосий таркибда етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози бўлиб, жорий ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш истагини билдирган.
Парижликлар раҳбарияти ёш иқтидорнинг кетишига қаршилик қилмоқчи эмас, бироқ унинг трансферидан катта фойда кўришни кўзламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Goal.com нашри хабарига кўра, Франция чемпионлари Мбае учун 40 миллиондан 50 миллион еврогача товон пули талаб қилмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing