Сунъий интелектга йилига 5 триллион доллар сармоя керак: СофтБанк раҳбари кескин баёнот берди

Zamin.uz

СофтБанк Груп бош директори Масаёши Сон сунъий интелект (СИ) технологияларига шубҳа билан қараётганларни кескин танқид қилиб, ушбу соҳани инсоният келажагини белгиловчи энг муҳим омил деб атади.

Унинг фикрича, СИ атрофидаги шов-шувларни “пуфак” деб ҳисоблаш мутлақо асоссиз ва бу худди ўз вақтида автомобиллар ёки самолётларнинг фойдасига шубҳа қилиш билан баробардир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Токиода бўлиб ўтган йиллик анжуманда сўзга чиққан Масаёши Сон, сунъий интелект нафақат турмуш тарзимизни ўзгартириши, балки улкан иқтисодий фойда келтиришини таъкидлади. “СИ пуфакми деб сўраш — аҳмоқлик.

Ривожланишдан бош тортганлар ўз дунёсини ёпиб қўйишади. Сунъий интелектни қоралаётганларнинг ўзи ёмонлик тарқатмоқда”, — дея қўшимча қилди миллиардер тадбиркор.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish