Zamin.uz
Ўзбекистонда маркетинг қўнғироқлари ва рекламали СМС хабарлар бўйича янги тартиб жорий этилади.
Қабул қилинган қарорга кўра, ўзгаришлар фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва давлат хизматларида ҳужжат айланишини автоматлаштиришга қаратилган.
2026 йил 1 ноябрдан бошлаб абонентга рекламали қўнғироқ қилиш ёки СМС юбориш учун унинг ёзма ёки электрон розилиги бўлиши шарт. Розиликсиз реклама тарқатишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, алоқа тармоқлари орқали реклама тарқатиш учун вақт чеклови белгиланмоқда. Рекламали қўнғироқлар ва хабарларни соат 18:00 дан 09:00 гача юбориш тақиқланади.
To‘liq maqolani o‘qing