20 дан ортиқ банк чалғитувчи реклама учун жаримага тортилди

Zamin.uz

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги талабларини бузган 20 дан ортиқ тижорат банки ва микромолия ташкилотига нисбатан молиявий жарималар қўллади .

Қўмита ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат олиб боради.

Олиб борилган мониторинг ва таҳлиллар давомида ОАВ, интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда қонун талабларига зид рекламалар жойлаштирилаётгани аниқланган.

Маълум қилинишича, бундай ҳолатларнинг асосий қисми молиявий хизматлар рекламасига тўғри келмоқда. Айрим рекламаларда истеъмолчиларни чалғитувчи ёки нотўғри маълумотлар берилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish