Амманда старт: 12 дзюдочимиз илк куни татамига чиқади

Zamin.uz

Иордания пойтахти Амманда ўсмирлар ўртасидаги дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистоннинг 12 нафар ёш дзюдочиси медаллар учун курашга киришади.

Биринчи куни 8 вазнда ғолиблар аниқланади Чемпионатнинг дастлабки куни ўғил болалар ўртасида -50, -55, -60 ва -66 кг, қизлар ўртасида эса -40, -44, -48 ҳамда -52 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади.

Халқаро дзюдо федерацияси маълумотига кўра, мусобақада 110 нафар ўғил бола ва 64 нафар қиз иштирок этмоқда. Саралаш баҳслари Тошкент вақти билан соат 13:00 да, финал блоки эса 19:30 да бошланади.

Дастур Тошкент вақти Саралаш баҳслари 13:00 Финал блоки 19:30 Ўғил болалар ўртасидаги жуфтликлар Биринчи куни Ўзбекистоннинг олти нафар ўғил бола дзюдочиси татамига чиқади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish