Гулистонда автомойкада ёнғин чиқиб, Cobalt ҳам ёниб кетди

Zamin.uz

Кеча, 15 июль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган автомашина ювиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида автомойка биносининг бир қисми ҳамда у ерда турган Cobalt русумли енгил автомобиль тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар ФВБга соат 18:31 да келиб тушган. Ҳодиса Гулистон шаҳридаги “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автомашина ювиш шохобчасида содир бўлган.

Ёнғин натижасида шохобчанинг тахминан 80 квадрат метр майдондаги том ва шифт қисми, шунингдек, Cobalt русумли автомашина тўлиқ ёнган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish