18 ёшдан катталар учун имконият: эконазоратчи бўлинг

Zamin.uz

Ўзбекистонда жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истаган фуқаролардан аризалар қабул қилинмоқда.

Табиатни муҳофаза қилишга бефарқ бўлмаганлар махсус ўқув ва имтиҳондан сўнг экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлашда ваколатли идораларга ёрдам бериши мумкин. Кимлар ариза бера олади?

Жамоатчилик экология назоратчиси мақомини Ўзбекистон фуқаролигига эга ва 18 ёшга тўлган шахслар олиши мумкин.

Қабул ҳақидаги маълумотга кўра, номзодлар Миллий экология қўмитасининг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиши ёки ҳужжатларни info@eco.gov.uz электрон почта манзилига юбориши мумкин.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish