Тошкентда тунда ухламайди: Юнусободда 24/7 кўча қурилмоқда

Zamin.uz

Юнусобод туманида пойтахтнинг тунги ҳаётига янги манзил қўшилиши кутилмоқда. Янгишаҳар кўчасида савдо, овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари кеча-кундуз ишлайдиган замонавий туризм кластери барпо этилмоқда.

Янгишаҳар кўчаси қандай ўзгаради? Лойиҳа ҳудудни оддий кўчадан аҳоли ва сайёҳлар учун қулай дам олиш масканига айлантиришни назарда тутади.

Янги сайёҳлик кўчасида тун-у кун фаолият юритадиган кафелар, савдо нуқталари ва турли хизмат кўрсатиш марказларини очиш режалаштирилган. Бу ерга келган меҳмонлар фақат овқатланиш ёки харид қилиш билан чекланмайди.

Ободонлаштирилган муҳитда сайр қилиш, дўстлар билан вақт ўтказиш ва тунги Тошкент манзарасидан баҳраманд бўлиш имконияти ҳам яратилади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish