Маҳаллаларга ўртача 5,5 млрд сўмдан маблағ ажратилгани маълум қилинди

Zamin.uz

Президент Шоукат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ва “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари бу йил инфратузилмани яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш мақсадида туманларга ўртача 250 млрд сўмдан, маҳаллаларга эса 5,5 млрд сўмдан маблағ берилганини айтди.

Туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг тушумлар бўйича ваколатлари кенгайтирилган. Бунинг натижасида ҳудудда қоладиган қўшимча даромад 2 баробаргача ошган.

Туманларда ўртача 22 млрд сўмдан қўшимча маблағ қолган, маҳалла бюджетига эса ўртача 150–200 млн сўм тушган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish