Маҳаллаларга ўртача 5,5 млрд сўмдан маблағ ажратилгани маълум қилинди

Маҳаллаларга ўртача 5,5 млрд сўмдан маблағ ажратилгани маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ва “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари бу йил инфратузилмани яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш мақсадида туманларга ўртача 250 млрд сўмдан, маҳаллаларга эса 5,5 млрд сўмдан маблағ берилганини айтди.

Туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг тушумлар бўйича ваколатлари кенгайтирилган. Бунинг натижасида ҳудудда қоладиган қўшимча даромад 2 баробаргача ошган. Туманларда ўртача 22 млрд сўмдан қўшимча маблағ қолган, маҳалла бюджетига эса ўртача 150–200 млн сўм тушган.

Президентнинг таъкидлашича, ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, “еттилик”нинг ҳар бир вакилида ҳам ресурс ва ваколат бор. Давлат раҳбари етишмаётган жиҳат сифатида масъулият ва ташаббускорликни кўрсатди.

“Лўнда айтганда, ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, умуман, “еттилик”нинг ҳар бир вакилида ресурс ва ваколат бор. Етишмаётган жиҳат, масъулият ва ташаббускорлик”, деди Президент.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар