Zamin.uz
Германиянинг Берлин шаҳри прокуратураси 68 ёшли эркакка нисбатан зўрлаш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан расмий айблов эълон қилди.
Tagesschau нашрининг хабар беришича, гумонланувчи узоқ вақт давомида онлайн танишув иловалари орқали аёллар билан танишиб, уларга нисбатан оғир жиноятларни содир этиб келган.
Тергов маълумотларига кўра, электрик бўлиб ишлаган эркак интернет орқали аёллар билан танишган. Учрашувлар давомида у жабрланувчиларга спиртли ичимликлар ва уйқу келтирувчи дорилар бериб, уларни беҳуш ҳолатга келтирган.
Шундан кейин эса аёлларни зўрлаб, содир этган жиноятларини видеотасвирга олган. Энг даҳшатли жиҳати шундаки, жабрланувчи аёллар ўзларига нисбатан жиноят содир этилганини умуман билмаган.
To‘liq maqolani o‘qing