Тошкентда метро бекати томи қулади, икки йўловчи жароҳатланди

Zamin.uz

Тошкент шаҳридаги ер усти ҳалқа метро йўналишида жойлашган «Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиб тушиши оқибатида фавқулодда ҳолат юз берди.

Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган, поездлар ҳаракати эса хавфсизлик чораси сифатида вақтинча тўхтатилди.

«Тошкент метрополитени» ДУК маълумотига кўра, воқеа 16 июль куни соат 14:34 да содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бекат том конструкциясининг бир қисми силжиб тушгани сабабли мазкур йўналишда поездлар ҳаракатини зудлик билан тўхтатишга қарор қилинган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish