Овози эшитилади, аммо ўзи кўринмайди: янги маймун топилди

Zamin.uz

Конго Демократик Республикасининг зич тропик ўрмонларида олимлар фанга аввал номаълум бўлган янги маймун турини аниқлади.

Мутахассислар нинг таъкидлашича, бу сўнгги 75 йил ичида Африкада расман таснифланган бешинчи янги маймун тури ҳисобланади. Нодир жонивор Ломами миллий боғидаги баланд дарахтлар орасида яшайди.

Уни илк бор маҳаллий табиат муҳофазачилари 2008 йилда кўрган бўлса-да, ўшанда фақат битта хира суратга олишнинг уддасидан чиқилган.

Орадан ўн йил ўтиб, маймун яна кузатилгач, Конго, АҚШ ва Германия олимларидан иборат халқаро тадқиқотчилар гуруҳи уни излашга киришди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish