Zamin.uz
15 июль куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг акаси Абдураззоқ Орипов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, марҳумнинг жаноза намози бугун соат 08:00 да Қарши шаҳрининг “Самарқанд” маҳалласи, Янги тонг кўчаси, 23-уй манзилида ўқилди.
Абдураззоқ Орипов узоқ йиллар давомида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедрасида профессор сифатида самарали фаолият юритган.
У илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли олимлардан бири сифатида эътироф этилган.
To‘liq maqolani o‘qing