Ўзбекистонда кучли зилзила бўладими? Олимлар расмий жавоб берди

Zamin.uz

Фанлар академияси Ўзбекистонда яқин вақтларда кучли зилзила содир бўлиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Мутахассислар аҳолини тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка ва ваҳимага берилмасликка чақирди. Аввалроқ БМТ Марказий Осиё мамлакатларини зилзилаларга тайёр туриш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Ҳужжатда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари, айниқса Фарғона водийси, сейсмик жиҳатдан фаол зоналар қаторига кириши қайд этилган. Бу эса ижтимоий тармоқларда турли тахмин ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сейсмология институти лаборатория мудири Улфат Нурматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашгани илмий жиҳатдан яхши ўрганилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish