Zamin.uz
Афғонистоннинг Тахор вилоятида даҳшатли жиноят фош этилди. Тобон исмли аёл эри томонидан 7 йил давомида молхонада қамаб сақлангани маълум бўлди.
Шу вақт давомида у ташқи дунёдан бутунлай узилиб, инсон яшаши учун яроқсиз оғир шароитларда умр кечирган. Маълумотларга кўра, аёлнинг кичик ўғли ҳам бир йил аввал онаси ёнига ташлаб кетилган.
Шундан сўнг она ва бола узоқ вақт бирга асирликда яшашга мажбур бўлган. Воқеа маҳаллий аҳоли берган маълумотлардан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушган.
Ўтказилган махсус амалиёт давомида аёл ва унинг фарзанди қутқарилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
To‘liq maqolani o‘qing