Zamin.uz
Бирлашган Араб Амирликларида мактабни энг юқори натижалар билан тамомлаган саккиз нафар битирувчи 27 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, БАА Бош вазири ўринбосари ва Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум умумий ўрта таълим сертификати бўйича мамлакат миқёсида энг юқори натижаларни қайд этган Абир, Адам, Ҳесса, Али, Абдуллоҳ, Рашид, Шейха ва Марямни тантанали равишда эътироф этган.
Мукофот топшириш маросимида Дубай ҳокими ёшларни табриклаб, уларга катта ишонч билдирди.
“Биз сизлар билан фахрланамиз ва келажакда БАА тараққиётига муносиб ҳисса қўшишингизга ишонамиз”, — деди Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум.
To‘liq maqolani o‘qing