Автомобил ва уйга MyGov орқали онлайн тақиқ қўйиш имконияти яратилади

Zamin.uz

Ўзбекистонда мулкдорлар ўз автомобили ёки кўчмас мулкини гаровга қўйиш ва бошқа шахсга ўтказишга масофадан туриб тақиқ ўрната олади. Янги хизмат 2026 йил 1 октябрдан MyGov порталида ишга туширилади.

Мулкдор тақиқни ўзи қўяди ва бекор қилади 15 июль куни қабул қилинган президентнинг ПҚ–265-сон қарорига кўра, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган объектларга онлайн чеклов ўрнатиши мумкин бўлади.

Тақиқ қуйидаги мол-мулкларга татбиқ этилади: кўчмас мулк объектлари; автомобиллар; мотоцикл ва бошқа автомототранспорт воситалари.

Хизмат орқали мулкни гаровга ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, уни бегоналаштириш — яъни бошқа шахсга ўтказишга қаратилган битимларни амалга оширишга тақиқ қўйиш ва уни бекор қилиш мумкин бўлади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish