Эрон ҳусийларга Қизил денгизни ёпиш буйруғини бердими?

Zamin.uz

Эрон Ямандаги ҳусийлар ҳаракатига Қизил денгиз орқали ўтувчи нефть ташиш йўлини ёпишга тайёр туриш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Reuters агентлиги уч нафар манбага таяниб маълум қилишича, бундай чора АҚШ Эроннинг энергетика инфратузилмасига эҳтимолий зарба берган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, мазкур режа Эрон раҳбарияти даражасида муҳокама қилинган ва бу ҳақда ҳусийлар ҳаракати вакилларига ҳам хабар етказилган.

Бироқ манбалар бу хабар қай тарзда етказилгани ҳамда у АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги баёнотларидан кейин юборилгани ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish