Zamin.uz
Ўзбекистоннинг Кобул шаҳридаги элчихонаси Афғонистон расмийси номидан Ўзбекистонга нисбатан айтилгани ҳақида тарқалган танқидий баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда Афғонистон муваққат ҳукуматининг Фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазири Холид Ҳанафий нутқида Ўзбекистон ҳақида танқидий фикрлар билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мазкур маълумотлар юзасидан Ўзбекистон томони тезкор ўрганиш ишларини амалга оширди.
To‘liq maqolani o‘qing