Жазоирдаги болалар уйи ёнғинида 11 киши ҳалок бўлди

Zamin.uz

Жазоир пойтахти яқинида жойлашган болалар уйида юз берган йирик ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, яна 19 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Euronews нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 16 июль куни маҳаллий вақт билан соат 03:30 атрофида пойтахтнинг шарқида жойлашган Муҳаммадия коммунасидаги болалар уйида содир бўлган.

Ёнғин ҳақида хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув хизматлари зудлик билан етиб борган.

Ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларига олтита ёнғин ўчириш машинаси, олтита тез тиббий ёрдам бригадаси ҳамда махсус техникалар жалб этилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish