Zamin.uz
Бугун, 16 июль куни Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 14:29 да Андижон шаҳри "Мирпўстин" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонда ёнғин чиққани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан йўл олган. Мутахассислар соат 14:38 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида қуршаб олган. Ёнғин соат 14:45 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг тахминан 15 квадрат метр майдондаги навес қисми ёниб зарарланган. Шу билан бирга, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли уй-жойнинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
To‘liq maqolani o‘qing