Андижондаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 16 июл куни Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Соат 14:29 да келиб тушган хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:38 да воқеа жойига етиб бориб, оловни соат 14:45 да тўлиқ бартараф этди. Ҳодиса натижасида хонадоннинг тахминан 15 квадрат метр майдондаги навес қисми ёниб зарарланган бўлса-да, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли 300 квадрат метр майдон сақлаб қолинди.
Бугун, 16 июль куни Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 14:29 да Андижон шаҳри "Мирпўстин" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонда ёнғин чиққани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан йўл олган.
Мутахассислар соат 14:38 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида қуршаб олган. Ёнғин соат 14:45 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг тахминан 15 квадрат метр майдондаги навес қисми ёниб зарарланган. Шу билан бирга, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли уй-жойнинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…