Zamin.uz
Ўзбекистонда ипотека ҳисобига сотиб олинган уй-жойга бошқа шахсларни рўйхатга қўйиш тартиби енгиллаштирилди.
Энди тақиқ ёки хатлов мавжуд бўлган турар жойга фуқарони рўйхатдан ўтказиш учун банк ёхуд бошқа гаровга олувчининг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди.
Янги тартиб Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ–265-сон қарорида белгиланди. Кимларни рўйхатга қўйиш мумкин?
Қарорга кўра, гаровда турган, тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга бошқа шахсларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади. Бунинг учун банкнинг алоҳида розилигини олиш шарт бўлмайди.
To‘liq maqolani o‘qing