Zamin.uz
Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури «Насаф» учун муваффақиятли бошланди. Қаршиликлар учрашувнинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юборганига қарамай, «Бунёдкор»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Бунёдкор» бешинчи дақиқада ҳисобни очди Тошкентдаги «Олимпия» стадионида ўтказилган баҳс мезбонлар учун омадли бошланди. Билол Тошмирзаев 5-дақиқада «Насаф» дарвозасини ишғол қилиб, «Бунёдкор»ни олдинга олиб чиқди.
Бироқ Рўзиқул Бердиев шогирдлари тезкор голдан кейин саросимага тушмади. Қарши жамоаси босимни кучайтириб, орадан ўн дақиқа ўтгач мувозанатни тиклади.
Абдухолиқов учрашув қаҳрамонига айланди Бобур Абдухолиқов 15-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида эса у яна рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди.
To‘liq maqolani o‘qing