Zamin.uz
Германиянинг Боруссия Дортмунд жамоаси ўзининг асосий ҳужумчиси Серу Гирасси борасидаги хавотирлардан қутулди.
Европанинг қатор гигант клублари футболчининг шартномасида кўрсатилган нисбатан арзон товон пулини тўлаш имкониятидан фойдаланмади. Бу эса Дортмунд клубига келгуси мавсум режаларини хотиржам тузиш имконини бермоқда.
Бу ҳақда Goal.com хабар беради. Маълумотларга кўра, Гирасси шартномасидаги 40 миллион евролик махсус банд чоршанба куни ярим тунда ўз кучини йўқотган.
Замонавий трансфер бозоридаги астрономик нархлар фонида бундай сермаҳсул ҳужумчи учун бу сумма жуда ҳамёнбоп ҳисобланарди.
To‘liq maqolani o‘qing