Zamin.uz
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон томонидан АҚШ фуқароси озод қилинганини маълум қилди ва Теҳронга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.
Гап АҚШ ҳамда Эрон фуқаролигига эга Дина Карари ҳақида кетмоқда. Унинг адвокати Жаред Генсернинг маълум қилишича, аёл 2024 йил декабрь ойида Эронда жосусликка оид айбловлар билан ушлаб турилган.
Трампнинг таъкидлашича, Эрон Карарига мамлакатни тарк этишга рухсат берган ва у ҳозирда хавфсиз ҳудудда бўлиб, саломатлиги яхши. Адвокат Генсернинг айтишича, мижозига нисбатан қўйилган айбловлар асоссиз бўлган.
Унинг озодликка чиқиши Трамп маъмуриятининг фаол дипломатик ҳаракатлари натижаси эканини қайд этди. Маълумотларга кўра, Дина Карари Эронга қариндошларини кўриш учун борган.
To‘liq maqolani o‘qing