Фермер улкан саримсоқ етиштирди ва рекорд ўрнатди

Zamin.uz

Британиялик фермер ғайриоддий ҳосили билан яна кенг жамоатчилик эътиборини тортди.

Англиянинг Глостер шаҳрида яшовчи 67 ёшли боғбон Грэм Барратт қарийб 2 килограммлик улкан саримсоқ пиёзини етиштириб, навбатдаги рекордини қайд этди.

The Washington Post маълумотига кўра, рекордчи саримсоқнинг оғирлиги 1,75 килограмм, диаметри эса тахминан 19 сантиметрни ташкил этган. Бу оддий саримсоқлардан 5 баробар катта ҳисобланади.

Барратт саримсоқни 2025 йил сентябрь ойида эккан, ҳосилни эса 2026 йил июн ойида йиғиб олган. “Мен жуда ноёб натижага эришганимни дарҳол англагандим,” — дейди рекордчи боғбон.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish