Zamin.uz
Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тур марказий учрашуви ҳақиқий драмага бой бўлди.
Пешқадам «Нефтчи» ўз майдонида «Бухоро»га узоқ вақт ҳисобда ютқазиб борди, аммо сўнгги дақиқаларда урилган икки гол эвазига 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
Тезкор пенальти мезбонларни қийин аҳволга солди Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказилган баҳс меҳмонлар учун жуда яхши бошланди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Хуршид Мухторов пенальтини аниқ амалга ошириб, «Бухоро»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг «Нефтчи» ташаббусни қўлга олиб, рақиб дарвозасига босимни кучайтирди.
To‘liq maqolani o‘qing