Zamin.uz
АҚШнинг Reflect Orbital стартапи тунги пайтда Қуёш нурини Ерга йўналтириш имконини берувчи ноодатий лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
Метро нашри хабарига кўра, компания жорий йилнинг ўзидаёқ орбитага улкан кўзгуни олиб чиқишни мақсад қилган. Маълум қилинишича, лойиҳа АҚШ ҳукумати томонидан маъқулланган.
Режага кўра, яқин 10 йил ичида орбитага ўлчами 18×18 метр бўлган 50 мингта махсус кўзгу чиқарилади. Ушбу кўзгулар Қуёш нурларини тунда ҳам Ер юзидаги белгиланган ҳудудларга акс эттириш имконини беради.
Лойиҳанинг асосий мақсади — қуёш электр станцияларининг сутканинг 24 соати давомида энергия ишлаб чиқаришини таъминлаш.
To‘liq maqolani o‘qing