АҚШ стартапи тунда Қуёш нурини сотишни режалаштирмоқда

АҚШ стартапи тунда Қуёш нурини сотишни режалаштирмоқда

АҚШнинг Reflect Orbital стартапи тунги пайтда Қуёш нурини Ерга йўналтириш имконини берувчи ноодатий лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Метро нашри хабарига кўра, компания жорий йилнинг ўзидаёқ орбитага улкан кўзгуни олиб чиқишни мақсад қилган.

Маълум қилинишича, лойиҳа АҚШ ҳукумати томонидан маъқулланган. Режага кўра, яқин 10 йил ичида орбитага ўлчами 18×18 метр бўлган 50 мингта махсус кўзгу чиқарилади. Ушбу кўзгулар Қуёш нурларини тунда ҳам Ер юзидаги белгиланган ҳудудларга акс эттириш имконини беради.

Лойиҳанинг асосий мақсади — қуёш электр станцияларининг сутканинг 24 соати давомида энергия ишлаб чиқаришини таъминлаш. Мутахассислар бу технология қайта тикланувчи энергия манбаларидан самаралироқ фойдаланишга ёрдам беришини таъкидлашмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бундай "космик ёритиш" хизматининг нархи соатига 5 минг АҚШ долларини ташкил этади. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, у энергетика соҳасида янги босқични бошлаб бериши ва келажакда бошқа йўналишларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар