Маҳалла раиси фуқаролар номидан 187 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Zamin.uz

Қарши туманида маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси ва унинг ўғли олти нафар фуқаронинг шахсий маълумотларидан фойдаланиб, катта миқдорда маиший техника расмийлаштирганликда гумонланмоқда.

Тергов талқинига кўра, техникалар нақд пулга сотилиб, 187,4 миллион сўм ўзлаштирилган.

Фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланилган Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширув маълумотларига кўра, «Янги Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси К.Р. ва унинг ўғли И.Н. турли масалалар бўйича маҳаллага мурожаат қилган олти нафар фуқаронинг паспорт маълумотларини қўлга киритган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish