Россияда мигрантларга телефон мажбурийми? Ўзбекистон ТИВ изоҳ берди

Zamin.uz

Россияга борадиган барча мигрантлар махсус мобил телефон сотиб олиши шарт бўлиши ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу талқинлар ҳақиқатга тўлиқ мос келмаслигини маълум қилди.

Қонун ҳали қабул қилинмаган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Омонулла Файзиевга кўра, мигрантларни мобил телефон билан таъминлашга оид норма ҳозирча қонун лойиҳаси доирасида муҳокама қилинмоқда.

Демак, Россияга келаётган барча хорижликлар учун янги телефон сотиб олиш мажбурияти ҳозирча расман кучга киргани йўқ.

Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игор Зубов аввалроқ келажакда узоқ муддатга ёки ишлаш учун келадиган мигрантларнинг телефонида электрон профиль бўлиши режалаштирилаётганини айтган эди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish