Хонанда Сардор Мамадалиев қизининг таваллуд кунини нишонлади

Zamin.uz

Кеча, 16 июль куни хонанда Сардор Мамадалиев ижтимоий тармоқдаги Instagram саҳифаси орқали оиласидаги қувончли воқеани мухлислари билан бўлишди.

Санъаткор жойлаган суратлари орқали қизи Ясминанинг таваллуд айёми эканини маълум қилди. Хонанда суратлар остида қизига самимий тилакларини билдириб: "Бугун менинг она қизим Ясминанинг туғилган куни.

Икки дунё бахтини берсин", дея ёзиб қолдирди. Қисқа вақт ичида ушбу пост кўплаб мухлислар эътиборини тортди.

Изоҳларда кузатувчилар Ясминани таваллуд куни билан табриклаб, унга соғлик, узоқ умр, бахт ва ёрқин келажак тилашмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish