Хонанда Сардор Мамадалиев қизининг таваллуд кунини нишонлади

Хонанда Сардор Мамадалиев 16 июл куни Instagram саҳифаси орқали қизи Ясминанинг таваллуд куни нишонланганини маълум қилди. Санъаткор жойлаган суратлари остида қизига икки дунё бахтини тилаб, самимий тилакларини ёзиб қолдирди. Қисқа вақт ичида эътибор тортган мазкур пост остида кузатувчилар Ясминани табриклаб, унга соғлик, узоқ умр ва бахт тилашди.
Кеча, 16 июль куни хонанда Сардор Мамадалиев ижтимоий тармоқдаги Instagram саҳифаси орқали оиласидаги қувончли воқеани мухлислари билан бўлишди. Санъаткор жойлаган суратлари орқали қизи Ясминанинг таваллуд айёми эканини маълум қилди.
Хонанда суратлар остида қизига самимий тилакларини билдириб: "Бугун менинг она қизим Ясминанинг туғилган куни. Икки дунё бахтини берсин", дея ёзиб қолдирди.
Қисқа вақт ичида ушбу пост кўплаб мухлислар эътиборини тортди. Изоҳларда кузатувчилар Ясминани таваллуд куни билан табриклаб, унга соғлик, узоқ умр, бахт ва ёрқин келажак тилашмоқда. Кўпчилик Сардор Мамадалиевнинг оиласига эзгу тилакларини билдириб, қизалоқнинг доимо ота-онасининг қувончи бўлиб улғайишини тилаган.






























Изоҳлар 0
…