Tesla дунёдаги илк Мегачаргер станциясини очди: Бир юк машинаси учун 1200 кВ қувват

Zamin.uz

Электр транспорт воситалари бозорининг етакчиси Tesla компанияси оғир юк ташувчи Tesla Семи юк машиналари учун мўлжалланган дунёдаги биринчи оммавий Мегачаргер қувватлантириш станциясини расман ишга туширди.

Ушбу лойиҳа тижорат транспортини электрлаштириш йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлиб, юк автомобилларини қувватлантириш тезлиги бўйича мутлақо янги стандартни ўрнатмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги мажмуа Калифорния штатининг Блумингтон шаҳрида, Лос-Анжелесдан шарқроқда жойлашган.

ixbt.com маълумотига кўра, станция олтита махсус қувватлантириш постидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 1,2 МВ (1200 кВ) гача бўлган энг юқори қувватни таъминлашга қодир.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish