Жиззахда мактабда ёнғин чиқди

Zamin.uz

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 17 июль куни эрталаб қайд этилган бўлиб, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари зудлик билан етиб борган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 08:24 да келиб тушган.

Унда Ғаллаорол туманидаги “Самарқанд” маҳалласи ҳудудида жойлашган мактаб биносининг том қисмида ёнғин чиққанлиги билдирилган.

Ҳодиса ҳақида хабар олингач, қутқарув бўлинмалари зудлик билан ёнғин жойига етиб бориб, оловни қисқа вақт ичида бартараф этди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish