Олимлар Ерга ўхшаш сайёрада ҳаёт учун муҳим изни топди

Zamin.uz

Қуёш тизимидан ташқарида ҳаёт излашга қаратилган илмий тадқиқотлар яна бир муҳим натижа берди.

Олимлар Ерга ўхшаш хусусиятларга эга, биздан 49 ёруғлик йили узоқликда жойлашган LHS 1140b экзосайёрасида атмосфера мавжудлигини илк бор тасдиқлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Аввалроқ атмосфералар асосан газ гигантлари ва “суб-Нептун” туридаги экзосайёраларда аниқланган эди.

Бироқ бу сафар олимлар яшаш учун қулай ҳудудда жойлашган тошсимон сайёрада атмосфера борлигини кузатувлар орқали биринчи марта исботлашга муваффақ бўлди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish