АҚШда қўлга олинган ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси озодликка чиқди

Zamin.uz

АҚШда йўл-транспорт ҳодисаси ортидан қўлга олинган ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси суд қарори билан гаров эвазига озод қилинди. Унинг иштирокида содир бўлган ҳалокат оқибатида 21 ёшли коллеж футболчиси вафот этган эди.

Гап 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асроров ҳақида кетмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у ҳодисадан кейин юк автомобилидаги видеорегистраторни чўнтагига солиб қўйган.

Шу боис унга ашёвий далилларни яшириш ёки йўқ қилишга уриниш билан боғлиқ айблов ҳам қўйилган. Маълум бўлишича, Асроров трак ҳайдаш учун зарур лицензияга эга бўлган.

Бироқ у инглиз тилини билмагани сабабли полиция ходимлари билан Google Translate орқали мулоқот қилган. 10 июль куни ўтган суд мажлисида у таржимон ёрдамида иштирок этди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish