Трамп хорижлик трак ҳайдовчилари бўйича кескин қарорини эълон қилди

Zamin.uz

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда ҳужжатсиз фаолият юритаётган хорижлик трак ҳайдовчилари ўрнини америкалик ҳарбий фахрийлар эгаллашини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, маъмурият бу йўналишда янги тартибларни жорий этишни режалаштирмоқда.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ армиясида оғир ҳарбий техникаларни бошқарган фахрийлар юк машиналарини ҳайдашга тайёрланади ва уларга тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни енгиллаштирилади.

«Биз фахрийларимизни тайёрлаймиз ва уларга юк машиналарини бошқариш бўйича зарур кўникмаларни берамиз. Улар ҳужжатсиз ҳайдовчиларнинг ўрнини эгаллайди», деди АҚШ раҳбари.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish