Zamin.uz
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 12 баллдан ортиқ жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди. Улар суд тартибида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Маълумотга кўра, бундай ҳолат биринчи марта май ойида қайд этилган. Шундан буён жарима баллари белгиланган меъёрдан ошган ҳайдовчилар сони ортиб борган.
Ҳайдовчи ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин гувоҳномани қайтариб олиш учун бир нечта босқичдан ўтиши керак бўлади. Аввало, у мажбурий қайта ўқитиш курсларида қатнашади. Шундан сўнг назарий имтиҳон топширади.
Қайта имтиҳон одатдагидан мураккаброқ бўлади. Стандарт тестда 20 та савол бўлса, бу ҳолатда ҳайдовчига 50 та савол берилади. Имтиҳондан ўтиш учун камида 46 та саволга тўғри жавоб бериш талаб этилади.
To‘liq maqolani o‘qing