12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 12 баллдан ортиқ жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди. Улар суд тартибида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Маълумотга кўра, бундай ҳолат биринчи марта май ойида қайд этилган. Шундан буён жарима баллари белгиланган меъёрдан ошган ҳайдовчилар сони ортиб борган.

Ҳайдовчи ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин гувоҳномани қайтариб олиш учун бир нечта босқичдан ўтиши керак бўлади. Аввало, у мажбурий қайта ўқитиш курсларида қатнашади. Шундан сўнг назарий имтиҳон топширади.

Қайта имтиҳон одатдагидан мураккаброқ бўлади. Стандарт тестда 20 та савол бўлса, бу ҳолатда ҳайдовчига 50 та савол берилади. Имтиҳондан ўтиш учун камида 46 та саволга тўғри жавоб бериш талаб этилади.

Бундан ташқари, ҳайдовчи амалий бошқарув имтиҳонини ҳам қайта топширади.

Шунингдек, 2026 йил 5 февралдан буён 399 мингдан ортиқ фуқарога расмий танбеҳ билан маъмурий огоҳлантириш берилгани маълум қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар