Ўзбекистон дзюдочилари Осиё чемпионатини 12 медаль билан бошлади

Zamin.uz

Иордания пойтахти Амман шаҳрида старт олган ўсмирлар ўртасидаги дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Ёш дзюдочиларимиз бир куннинг ўзида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза — жами 12 та медални қўлга киритди.

Олти нафар дзюдочи Осиё чемпиони бўлди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон вакиллари олтита вазн тоифасида финал баҳсларини ғалаба билан якунлади.

Олтин медаль соҳиблари: 50 кг: Акбар Шарифов; 60 кг: Давлатбек Аҳроров; 66 кг: Акромжон Каримов; 40 кг: Ирода Сирожиддинова; 44 кг: Дилафрўз Болтабоева; 48 кг: Чарос Ҳикматова.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish