Zamin.uz
Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча ўзгартирилади.
17–19 июль кунлари ушбу йўналишда метро поездлари одатдагидан эртароқ тўхтатилиб, соат 06:00 дан 22:30 гача қатновни амалга оширади.
“Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилишича, мазкур ўзгариш йўловчилар хавфсизлигини янада кучайтириш мақсадида амалга оширилаётган техник назорат ишлари билан боғлиқ.
Шу кунларда Ер усти ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган 14 та бекат мутахассислар томонидан батафсил кўздан кечирилади.
To‘liq maqolani o‘qing