Zamin.uz
Италиянинг Интер клуби ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирмоқда.
Миланликлар айни дамда Англиянинг Тоттенхем жамоаси аъзоси Джед Спенсе трансфери бўйича фаол музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.
Gazzetta нашри хабарига кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти футболчи учун сўралаётган 30 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағни тўлаб бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Интер бош мураббийи Кристиан Киву жамоанинг қанот ҳимоясини мустаҳкамлашни асосий вазифа қилиб белгилаган. Джед Спенсе ўзининг тезкорлиги ва ҳимоядаги ишончли ўйини билан миланликлар скаутлари эътиборига тушган.
To‘liq maqolani o‘qing