Zamin.uz
Қозоғистон ҳукумати мамлакатга буғдой импортини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Тегишли буйруқ Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров томонидан имзоланди.
Маълум қилинишича, янги тартиб Қозоғистон ҳудуди орқали амалга ошириладиган темир йўл транзитига, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар ўртасидаги транзит юк ташувларига татбиқ этилмайди.
Шу билан бирга, паррандачилик фабрикалари, ун ишлаб чиқарувчи корхоналар, лицензияга эга элеваторлар ҳамда “Озиқ-овқат шартномавий корпорацияси” миллий компаниясига темир йўл орқали буғдой импорт қилишга рухсат берилади.
Бироқ ушбу корхоналар импорт қилинган буғдойни на ички бозорда, на хорижга қайта сотиши мумкин бўлади. Мазкур чекловлар фақат ички истеъмол ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун амал қилади.
To‘liq maqolani o‘qing