Қозоғистон буғдой импортига олти ойлик чеклов жорий қилди

Қозоғистон буғдой импортига олти ойлик чеклов жорий қилди

Қозоғистон ҳукумати мамлакатга буғдой импортини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Тегишли буйруқ Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров томонидан имзоланди.

Маълум қилинишича, янги тартиб Қозоғистон ҳудуди орқали амалга ошириладиган темир йўл транзитига, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар ўртасидаги транзит юк ташувларига татбиқ этилмайди. Шу билан бирга, паррандачилик фабрикалари, ун ишлаб чиқарувчи корхоналар, лицензияга эга элеваторлар ҳамда “Озиқ-овқат шартномавий корпорацияси” миллий компаниясига темир йўл орқали буғдой импорт қилишга рухсат берилади.

Бироқ ушбу корхоналар импорт қилинган буғдойни на ички бозорда, на хорижга қайта сотиши мумкин бўлади. Мазкур чекловлар фақат ички истеъмол ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун амал қилади. Транзит юк ташувлари эса аввалгидек давом эттирилади.

Қозоғистон ҳукумати бу қарор маҳаллий ғалла етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш, ички бозорда барқарорликни сақлаш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар учун кафолатланган сотув бозорини яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Қайд этилишича, мазкур чекловлар 2026 йил 27 июльдан кучга киради ва олти ой давомида амал қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар