Жазирамада 103 хизмати қанча чақириқ қабул қилди?

Zamin.uz

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ кунларига қарамай, тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган чақириқлар сони кескин ошмаган. Бу ҳақда 17 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, аномал иссиқ кузатилган сўнгги 4 кун давомида республика бўйича 103 хизматига жами 166 минг 726 та чақириқ келиб тушган.

Барча мурожаатлар белгиланган тартибда қабул қилиниб, беморларга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуров нинг таъкидлашича, иссиқ ҳаво айниқса юрак-қон томир, нафас йўллари ва қандли диабет каби сурункали касалликларга чалинган фуқаролар, шунингдек, кексалар, ҳомиладор аёллар ҳамда болалар учун хавфлироқ ҳисобланади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish